Россия мигрантларга уйига пул юборишда ҳам тақиқ қўймоқчи
Олам
−
10 Сентябрь 19167 1 дақиқа
Россияга ишлаш учун борган меҳнат мигрантларининг ойлик маошидан ортиқ миқдордаги пулни ватанига ўтказишни тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат думасига кўриб чиқиш учун киритилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ташаббус муаллифлари “Янги одамлар” фракцияси депутатларидир. Ҳужжатнинг тушунтириш хатида айтилишича, амалдаги меъёрий ҳужжатларда хорижга ўтказилаётган пул ўтказмалари миқдори мигрантларнинг расман тасдиқланган даромадларига мос келишини назорат қилишнинг самарали механизмлари назарда тутилмаган.
“Меҳнат муҳожирларининг салмоқли қисми иқтисодиётнинг норасмий секторида банд. Уларнинг кўпчилиги солиқ тўламайди. Давлат бюджети катта миқдорда солиқ тушумларидан маҳрум бўлмоқда”, дея таъкидлаган депутатлар.
Парламент аъзоларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши манбаси тасдиқланмаган маблағларни хорижга ўтказишга йўл қўймайди, шунингдек, “асосли шубҳаларни келтириб чиқарадиган операцияларни блокировка қилиш” имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мигрантларга оиласини мамлакатга олиб боришни тақиқламоқчилиги хабар қилинганди. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳасини Давлат думасига кеча, 9 сентябрь куни Сергей Миронов бошчилигидаги “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” фракцияси депутатлари киритган эди. Ташаббус муаллифлари Беларусь фуқаролари ва юқори малакали хорижий мутахассислар учун истисно қилишни таклиф қилмоқда. Ҳужжат думанинг қонунчилик базасида эълон қилинди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь