Россия МДҲ давлатлари ўртасидаги шартномадан чиқди
Олам
−
03 Апрель 2023
36387Россия бундан буён МДҲ давлатларида хизмат қилган ҳарбийларга пенсия тўламайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 3 апрель куни Россия Презденти Владимир Путин “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлартларнинг ҳарбий хизматчиларини пенсия билан таъминлаш тўғрисидаги битимни денонсация қилиш (шартномадан чиқиш) тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Ушбу битим МДҲ ҳарбий хизматчиларининг ўзи яшаётган давлатидан тўлиқ пенсия олиши мумкинлигини англатар эди.
Манбага кўра, Россия Федерациясида ҳарбийлар пенсиялари миқдори энг юқори бўлгани сабабли МДҲнинг бошқа давлатларида яшаётган ҳарбий пенсионерларнинг Россияга қалбаки миграция орқали келиши кузатилган. Оқибатда амалда хорижий давлатлар ҳарбийларига Россия бюджетидан нафақа тўланган.
Маълумот учун, МДҲ давлатлари аъзолари орасидаги мазкур шартнома 1992 йилнинг 15 майида Тошкент шаҳрида имзоланган. Унга кўра, Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини пенсия ва давлат суғуртаси билан таъминлаш тартиби белгиланган. Шунингдек, шартнома МДҲ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш ва суғурталашни ҳам назарда тутган.
Шоҳжаҳон Мажитов
LiveБарчаси