Россия мамлакатдаги 3 давлат дипломатларини “тузлади” (видео)
Олам
−
07 Февраль
17479Латвия, Литва ва Эстония муваққат ишлар вакиллари Россияда президентлик сайловларини ўтказиш масаласи юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик дипломатларга ўз мамлакатлари расмийлари Москванинг март ойида Вильнюс, Рига ва Таллиндаги сайлов участкаларида овоз бериш пайтида хавфсизликни таъминлаш бўйича сўровларига жавоб бермаганини танқид қилган.
Уларга 1961 йилда қабул қилинган Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига риоя қилиши зарурлиги уқтирилган. Қонунга кўра, қабул қилувчи давлатлар дипломатик ваколатхоналарни ҳимоя қилиш чораларини кўриши керак.
"Шу муносабат билан биз Латвия, Литва ва Эстония ҳукуматларидан сайловчиларнинг, шунингдек, Россия Федерацияси элчихоналари ходимларининг овоз бериш даврида хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришни талаб қилдик", дейилади манбада.
ТИВ расмий вакили Мария Захаровага кўра, сайлов пайтида юзага келадиган қийинчиликлар россияликларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келади ва жиддий норозиликка сабаб бўлади. Агар Латвия, Литва ва Эстония томонидан бузғунчилик давом этса, Москва қатъий ҳаракат ва чораларини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Исроилнинг Москвадаги элчиси Симона Галперин Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унинг фаолияти икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган дипломатик миссиянинг ўта муваффақиятсиз бошланиши экани таъкидланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь