Россия мамлакатда Telegram фаолиятини чеклашни бошлади
Олам
−
10 Февраль 1667 1 дақиқа
Бугун, 10 февралдан бошлаб Россияда Telegram мессенжери фаолияти қисман чеклана бошлади. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Сўнгги кунларда фойдаланувчилар орасида мессенжер ишлашидаги узилишлар бўйича шикоятлар кўпайгани қайд этилган. Бундан олдин ҳам, яъни 2025 йил август ойида Россия расмийлари Telegram’даги қўнғироқларни чеклаган эди. Расмийлар ўшанда бу илова фирибгарлик учун ишлатилаётганини билдирган.
Давлат думаси депутати Сергей Боярский жорий йилнинг январь ойида Telegram’ни тўлиқ блоклаш режалаштирилмаганини айтганди. Унинг айтишича, мессенжерда бизнес ва фойдаланувчилар учун муҳим бўлган кўплаб ахборот каналлари мавжуд.
Telegram Россияда илгари ҳам чекловларга учраган. 2018 йилда у Федерал хавфсизлик хизмати талабига биноан шифрлаш калитларини топширишдан бош тортгани сабаб блокланган. 2020 йилда эса Telegram асосчиси Павел Дуров ҳукумат билан экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиргач, чекловлар олиб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram мессенжери рекорд миқдорда – 519 645 та канал ва гуруҳни блоклагани ҳақида хабар берилган эди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль