Россия кучлари Қорабоғда 70 гектар ерни миналардан тозалади

Олам

image

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги 70 гектардан ортиқ ер ва 23 километрдан ортиқ йўлни миналардан тозалади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Тоғли Қорабоғдаги муҳандислик бўлинмалари томонидан жами 70 гектардан зиёд ер майдонлари тозаланган, 23 километрдан ортиқ йўл, 157 та уй ва ижтимоий объектлар, 4500 дан ортиқ портловчи воситалар топилиб, зарарсизлантирилди”, дейилади хабарда.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, сўнгги бир кун ичида 5 гектарга яқин ҳудуд, 24 та бино ва 500 метр йўл тозаланган. Натижада олтита портлатилмаган ўқ-дорилар йўқ қилинган.

Аввалроқ 1 декабрь куни вазирлик Россиянинг тинчликпарвар кучлари Қорабоғдаги 1000 га яқин портловчи мосламаларни зарарсизлантиргани ҳақида хабар берган эди. Ўша пайтда атиги 29 гектар ер майдони ва 10 километрга яқин йўл тозаланган.

Арманистон Бош вазири, Россия, Озарбайжон раҳбарлари томонидан имзоланган Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги сулҳ битимига биноан, Россия томони тўқнашув зонасига 1960 нафар тинчликпарвар кучлар ва 552 та техникани юборишга ваъда берди. Тинчликпарвар контингент 20 ноябрь куни тўлиқ таркиб билан ҳудудга киритилди. Ҳарбийлар сулҳ битимига риоя қилинаётганини кейинги беш йил давомида кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан бошлаб, Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни миналардан тозалашни бошлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг