Россия коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлишини маълум қилди
Олам
−
05 Февраль 2020
34656Бугун, 5 февраль куни Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко янги коронавирусга қарши вакцина неча ойда тайёр бўлишини маълум қилди.
"Ҳозирги кунда вакцинани яратиш жараёни коп вақт талаб қилади. Ваксина камида 8 ойдан 10 ойгача муддатда тайёр бўлади", дейди Мурашко.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус қурбонлари сони 492, вирусга чалинганлар эса 24552 нафарга етди. Беморларнинг 13 фоизи ёки 3223 нафари оғир аҳволда.
Нуруллоҳ Шарипов