Россия кенг кўламли денгиз машғулотларини бошлади

Олам

image

Россия Арктика, Болтиқ ва Каспий денгизлари ҳамда Тинч океанида кенг кўламли ҳарбий-денгиз машқларини бошлади. Бу ҳақда бугун, 30 июль куни Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Россия Ҳарбий-денгиз кучларининг бирлашмалари ва тузилмалари Шимолий, Тинч океани ва Болтиқ флотларининг операцион зоналарида, шунингдек, Каспий флотилиясининг масъулияти зонасида режалаштирилган машғулотларни ўтказишни бошлади", дейилади хабарда.

Билдирилишича, манёврларда 300 га яқин кемалар, катерлар, сув ости кемалари ва ёрдамчи кемалар, 50 тагача самолётлар, 200 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, шунингдек, 20 мингдан ортиқ ҳарбий ва фуқаролик ходимлари иштирок этмоқда.

Қайд этилишича, кўп кунлик ўқув машғулотларининг мақсади денгиз флотининг "ҳарбий қўмондонлик ва назорат органларининг ҳаракатларини синовдан ўтказиш" ва кемалар экипажлари, денгиз авиацияси бўлинмалари ва Россия денгиз флотининг қирғоқ қўшинларининг ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга тайёрлигини текширишдир.
Манёврлар давомида 300 дан ортиқ “қуроллардан амалий фойдаланиш билан жанговар машқлар” ўтказилиши кутилмоқда. Гап зенит-ракета ва артиллериядан денгиз ва ҳаводаги машғулотлар нишонларини отиш ҳақида бормоқда. Айни пайтда, Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган ва сўнгги икки йил давомида катта йўқотишларга учраган Россия Қора денгиз флоти машғулотларда қатнашмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг