Россия карантинга ёпиладими? Путин изоҳ берди
Олам
−
03 Февраль 2022
13277Россияда коронавирусга чалинаётган беморлар сони соат сайин ортмоқда. Ҳукумат коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли янги чекловлар жорий этишни режалаштирмаяпти ва блокировка ҳақида гап ҳам йўқ. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин “Бизнес Россия” умумроссия жамоат ташкилоти аъзолари билан учрашувда айтиб ўтган.
"Кеча кечқурун биз Бош вазир билан бу мавзуни муҳокама қилдик. Биз узоқ вақт суҳбатлашдик, шу жумладан ушбу мавзуда ҳам. Ҳукумат ҳеч қандай қўшимча чекловлар киритишни режалаштирмаяпти”, дейди давлат раҳбари.
Аксинча, у “omicron” штаммидан келиб чиққан ковид жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, айрим чора-тадбирлар бекор қилиниши мумкинлигини таъкидлаган. Путинга кўра, Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова иш берувчилар ва касаба уюшмалари билан шу масалани муҳокама қилган.
"Иш берувчилар ва касаба уюшмалари маълум ташвишларга эга, чунки иш берувчилар ишчиларнинг мавжудлигини таъминлашни хоҳлашади, касаба уюшмалари эса одамлар тўлиқ иш ҳақи ололмаслигидан хавотирда. Умумий хулоса шуки, ҳатто алоқада бўлган шахсларга нисбатан чекловлар ҳам тез орада тугатилиши мумкин”, деди Президент.
Путинга кўра, бу одамлар тинч-тотув меҳнат қилиши учун муҳим аҳамиятга эга.
Россияда пандемия бошидан буён коронавирусга чалинганлар 12 миллион 284 564 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 155 768 нафар янги бемор аниқланган. Кун давомида 667 нафар, бутун давр мобайнида 333 357 киши вафот этган. 17 792 киши шифохонага ётқизилган, бу ўтган кунга нисбатан 3,4 фоизга кўп.
LiveБарчаси