Россия қўшинлари Угледарни ўққа тутди (видео)
Олам
−
25 Сентябрь
6215Украина армиясининг назорати остида бўлган Угледар шаҳрининг бир қисми кеча, 24 сентябрь куни Россия Қуролли кучларининг кўплаб ракета тизимлари томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда Россия ҳарбий блогерлари ва давлат матбуоти манбаларига таянган ҳолда “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Россия кучлари Донецк вилоятидаги фронтнинг қарийб 150 км қисмидаги муҳим нуқталарда ғарбга қараб ҳаракат қилмоқда. Асосий нишон еса Покровск логистика маркази ҳисобланади. Россия қўшини ҳозирги пайтда Покровскдан 80 км жанубда жойлашган Угледар тепалик шаҳарчасига кириб бораётгани маълум қилинади.
Россия давлат матбуотидаги тасдиқланмаган видеода урушдан олдин 14 мингдан ортиқ аҳолига ега бўлган Угледар кучли артиллерия ва ҳаводан бомбардимон қилингани акс этган.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби кеча, 24 сентябрь куни кечқурун эълон қилган ҳисоботида Россия қўшинлари Угледар ва унга яқин жойлашган иккита қишлоқ атрофида саккизта ҳужум уюштиргани маълум қилинган.
"Ҳозирча кучларимиз ҳужумларнинг ярмини қайтарди. Тўрттаси ҳамон давом етмоқда", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Угледар катта стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. У тепаликда ва икки фронт — шарқдаги Донецк вилояти ва жанубдаги Запорожье фронтлари туташган нуқтада жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия армияси Украинанинг шимолида жойлашган Суми шаҳридаги қариялар пансионатига зарба берган еди. Бунинг оқибатида 70 ёшли бир аёл ҳалок бўлган, яна 13 киши жароҳат олган эди.
Сара Комилжонова
LiveБарчаси