Россия қурилишларидаги мигрантларнинг улуши маълум қилинди

Олам

image

Россиядаги қурилиш корхоналарида ҳар олтинчи ишчи хорижлик саналади. Бу ҳақда бугун, 26 июнь куни Сочида ўтаётган “Ҳаракат” кўчмас мулк форуми доирасида “Миллий қурувчилар бирлашмаси” президенти Антон Глушков маълум қилди.

Унинг айтишича, Россияда ҳозирда 6,7 миллион нафар чет эл фуқароси ишламоқда. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган. Қурилиш ташкилотларида айни пайтда ҳар олтинчи ходим хорижлик саналади. 

Глушковнинг қайд этишича, ўтган йил қўшни давлатлардан келган муҳожирлар сонининг ўсиши бўйича рекорд йили бўлган – Россиядан 3,5 миллион киши чиқиб кетган бўлса, 4 миллиондан ортиқ киши кириб келган. Фарқ ярим миллион бўлиб, бу сўнгги 10 йилдаги энг катта ўсиш ҳисобланади.

У шунингдек, Россияда сўнгги икки йилда кузатилаётган рекорд даражадаги паст ишсизлик фонида мигрантлар сони камаймаётганини ҳам таъкидлаган.

Маълумот учун, “Ҳаракат” кўчмас мулк форуми 2025 йилнинг 24–27 июнь кунлари Сочида бўлиб ўтмоқда. Бу тадбир 2020 йилдан буён ҳар йили қурувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни бирлаштириб келмоқда ва соҳага оид тажриба, алоқа ва бизнес ривожи учун платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга 2024 йилда тахминан 6,3 миллион мигрант боргани ва уларнинг қарийб 1,5 миллионини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этиши ҳақида хабар берилганди. Хорижий фуқароларнинг асосий қисмини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади (23,3 фоиз), улардан кейинги ўринларда Тожикистон (16,7 фоиз), Қирғизистон (10,4 фоиз) ва Беларусь (9,5 фоиз) фуқаролари туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг