Россия қудратли давлат – Эрдўған
Олам
−
12 Ноябрь 2022
12743Россия Америка Қўшма Штатлари бошчилигида унга деярли чексиз ҳужум қилаётган Ғарбга қаршилик кўрсатмоқда. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистондан қайтаётганда самолёт бортида турк оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Россия оддий давлат эмас, бу қудратли давлат. Албатта, Америка бошчилигидаги Ғарб Россияга деярли ҳеч қандай чекловларсиз ҳужум қилмоқда. Буларнинг барчаси олдида Россия, албатта, қаршилик кўрсатмоқда”, деган Эрдўған.
Туркия етакчиси яқин кунларда Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишга умид қилаётганини ҳам маълум қилган.
“Аслида, у (Путин) билан сўнгги учрашувим чоғида мен унга (G20 саммити учун) Индонезияга келиши мақсадга мувофиқ, деган фикрда эканлигимни айтдим. Кейин улар Ташқи ишлар вазири (Сергей Лавров) Индонезияга келади, деган қарорни чиқаришди. Мана шу 2-3 кун ичида мен у билан боғлана олсам, у билан гаплашиш имконига эга бўламан. У нима ҳақида ўйлайди? Қандай қадамлар ташлайди? Қандай қадамлар қўйиши мумкин?”, деган Ражаб Тойиб Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, Туркия раҳбари жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотинг саммитига иштирок этган эди.