Россия Қрим осмонида 36 та дронни йўқ қилди

Олам

image

Кеча, 4 январь куни кечқурун Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари аннексия қилинган Қрим ҳудуди узра 36 та Украина дронларини йўқ қилди ва тутиб олди. Бу ҳақда бугун, 5 январь куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Краснодар ўлкаси ҳудудида ҳам яна бир Украина дрони тутиб олинган. Россия Мудофаа вазирлиги бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Кеча, 4 январь куни тушдан кейин Россия Мудофаа вазирлиги аннексия қилинган Қримга Украина Қуролли Кучлари томонидан уюштирилган ҳужумга уриниш бостирилгани ҳақида эълон қилди. Вазирликнинг маълум қилишича, Россия ҳаво мудофааси яриморол узра ўнта бошқариладиган ракетани уриб туширган.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук эса Севастополь ва Евпаториядаги портлашларни Украина кучларининг “операцияси” деб атади ва Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиларига миннатдорлик билдирди. Украина Қуролли кучлари стратегик қўмондонлигининг даъво қилишича, ҳужум Севастополь яқинидаги Россия ҳарбий қисмининг қўмондонлик пунктига қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Қрим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг