Россия Қозоғистонда “Толибон”нинг “қора рўйхат”дан чиқарилишига муносабат билдирди
Олам
−
29 Декабрь 2023
14740Қозоғистон томонидан "Толибон"нинг мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши Афғонистонни халқаро изоляциядан чиқариш ва мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.
“Умид қиламизки, Остонанинг бу қарори афғон расмийлари билан мулоқотни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади ва минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш, терроризм ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишга ёрдам беради. Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлайди”, деган у.
Маълумот учун, бугун, 29 декабрь куни Қозоғистон расмийлари “Толибон”ни мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилганди.
“Шунингдек, бу қадам Афғонистонни халқаро изоляциядан олиб чиқиш ва унинг глобал сиёсий ва иқтисодий жараёнларга янада интеграциялашувига ёрдам беради ҳамда афғон аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун янги имкониятлар очади. Биз бунга ишонамиз”, деб сўзларини якунлаган Захарова.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь