Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган 500 дан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтарилади

Олам

image

Россиянинг Оренбург ва Самара вилоятларида, Қозоғистон билан чегара яқинида тўпланиб қолган 3,5 мингдан ортиқ Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларни Ватанга жўнатиш бошланади. Бу ҳақда РИА Новости Оренбург ҳукумати вакилига таяниб хабар берди.

Вилоят ҳокимиятидагиларнинг маълумотига кўра, Россия-Қозоғистон чегара ҳудудида Оренбургдаги Бузулукда ва Самарада 3 минг нафар Қирғизистон ва 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси тўпланган.

“Бузулук тумани ва Самара вилоятида ҳудудидаги Қирғизистон фуқаролари бугун ҳамда эртага Қозоғистон чегараси орқали ватанига юборилади. Қирғизистонга жўнатиладиган фуқароларнинг умумий сони 3 мингга яқин. Шунингдек, 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси уйга қайтиш имкониятини кутиб турибди. Дастлабки келишувларга кўра, улар 6 август куни чегарани кесиб ўтишлари мумкин. Улар ўз ватанига темир йўл транспорти орқали жўнаб кетади”, дейилади хабарда.

Оренбург вилояти ҳокимияти вакилининг сўзларига кўра, вилоят биринчи марта кутиш жойига айланмаяпти. Мигрантлар ҳам кутишдан чарчаган. Қайд этилишича, мигрантлар лагерида ёши катта, ҳомиладор аёллар ва болалар кўп.

Аввалроқ, Самара вилоятида мигрантлар иштирокида можаро юз бергани хабар қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант чегара

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг