Россия-Қозоғистон чегарасида километрлаб тирбандлик юзага келди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятидаги Мартук туманида жойлашган “Жайсан” чегара постида бир неча кундан бери катта тирбандликлар кузатилмоқда. Россияга киришга уринган фуқаролар соатлар давомида чегарада қолиб кетган. Улар ёрдамга муҳтож бўлган ва бу борада Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ходимлари ҳамда ҳарбийлар ёрдамга келган. Бу ҳақда Қозоғистон ФВВ хабар берди.

Қайд этилишича, қутқарувчилар тирбандликда қолган ҳайдовчилар ва йўловчиларга иссиқ овқат, ичимлик суви тарқатмоқда, тиббий ёрдам кўрсатмоқда, санитария назоратини юритмоқда ва зарурий ахборот билан таъминламоқда.

Расмийларга кўра, тирбандликларнинг асосий сабаби Россияга визасиз киришни истаган фуқаролар учун QR-код орқали мажбурий идентификация тартиби жорий этилиши бўлган. Ҳозирда вазият доимий назоратда ва муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Маҳаллий “Диапазон” нашрининг ёзишича, тирбандликлар ўтган ҳафтадан бери давом этмоқда. Чегарада бўлган одамлар берган маълумотларга кўра, юк машиналари, шунингдек, оилавий саёҳат қилаётган, ичида болалар ва қариялар бўлган енгил автомобиллар ҳам 10 соатлаб навбат кутишга мажбур бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия 30 июндан бошлаб давлат чегараси орқали кириб-чиқишда хорижий фуқаролар учун янги тартибни синов тариқасида жорий қилмоқда. Виза талаб этилмайдиган мамлакат фуқароларидан Россияга кириш учун олдиндан Ягона идентификация ва аутентификация тизимида (ESIA) рўйхатдан ўтиш ва ruID мобил иловаси орқали кириш тўғрисида ариза юбориш сўралади.


Мақола муаллифи

Теглар

тирбандлик Россия-Қозоғистон чегараси Жайсан чегара пости

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг