Россия Қирғизистонда ҳам АЭС қурмоқчи

Олам

image

Россия Қирғизистонда кичик қувватли АЭС қуриш лойиҳасини амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 27 ноябрь куни журналистлар саволларига жавоб берар экан маълум қилди.

Президентнинг айтишича, эҳтимол, “кичик қувватли атом электр станцияларини қуриш режада бор”. У Россия дунёда бундай лойиҳаларни амалга ошираётган ягона давлат эканини эслатиб ўтди.

Путиннинг таъкидлашича, Россия ва Қирғизистон муносабатлари инвестициялар, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва энергетика каби турли соҳаларда ривожланмоқда.

Унинг қайд этишича, Қирғизистон Россиядан барча ресурсларни “энг минимал нархларда”, шунингдек “мос импорт божларини ундирмасдан” оляпти. Бу эса Россия маҳсулотларини Қирғизистон бозорида “жуда рақобатбардош”, бундан ташқари республика иқтисодиёти учун “катта ёрдам” ҳисобланади.

“Бу – нефть ҳам, газ ҳам, лекин биз фақат шу билан чекланмаймиз”, деди Путин.

Маълумот учун, Россиянинг “Росатом” компанияси Ўзбекистон ва Қозоғистонда АЭС қурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин 9 октябрь куни Душанбеда бўлиб ўтган иккинчи “Россия-Марказий Осиё” саммитида Марказий Осиё минтақасидаги йирик энергетика лойиҳаларида Россия сармояси ва иштирокини янада ошириш режаларини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қирғизистон АЭС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг