Россия газининг Европадаги улуши яна ўсишни бошлади

Олам

image

Жорий йилда Россия 2022 йил баҳоридан бери биринчи марта Европа Иттифоқининг етакчи газ етказиб берувчиси бўлди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг октябрь ойида Россия Европа Иттифоқига газ етказиб бериш бўйича Жазоирдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Европа Иттифоқининг статистик хизмати маълумотларига кўра, экспорт 1,4 миллиард евро ёки ЕИнинг барча харидларининг 23,7 фоизини ташкил этган.

Нашрга кўра, 2022 йилги қисқаришлардан сўнг Россиядан газнинг Европа Иттифоқи импортидаги улуши ижобий тенденцияга эришган. Шундай қилиб, 2023 йилнинг иккинчи чорагида у 19 фоизга, 2024 йилнинг биринчи чорагида эса яна 14 фоизга ошган. Ўтган йилнинг охирига келиб, Россия юклари ойига тахминан 1 миллиард долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европада газ захиралари камайиб бораётгани, совуқ об-ҳаво ва Россиядан етказиб беришнинг чекланиши шароитида янги энергия инқирози юз бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг