Россия Ғарбнинг “жаҳаннам” санкцияларидан қўрқмайди – Медведев

Олам

image

Россия Ғарбнинг қўшимча чекловлари, жумладан, баъзи америкалик сиёсатчилар эълон қилган янги “жаҳаннам” санкцияларидан қўрқмайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

"Биз ҳақиқатан ҳам бу санкциялардан қўрқмаймиз. Бу шунчаки гап эмас, аслида нима бўлганини баён қилиш.

Ҳозир улар бизга "жаҳаннам" санкциялари билан таҳдид қилмоқда. Бироқ у нима эканлигини, нимадан иборат эканлигини билмайман. Ҳамкасбим Барак Обаманинг сўзларини яхши эслайман. 2015 йилда маълум сабабларга кўра, санкциялар қўлланилганидан сўнг, у ушбу иборани айтди ва мен буни эслаб қолдим: "Россия иқтисодиёти парчаланиб кетган". Хўш, қани Обама, қаерда? Пенсияда, бизнинг иқтисодиёт эса яшаяпти, ривожланяпти”, дейди Медведев. 

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда иқтисодий ривожланиш муаммосиз эмас, улар жуда кўп. Бироқ иқтисод билан ҳеч қандай даҳшатли нарса юз бермаганини ва қаердадир ҳақиқатан ҳам яхшироқ бўлганини айтган. 

Хавфсизлик Кенгаши раҳбарининг ўринбосари, шунингдек, Россия учун санкциялар оддмй ҳолат эканлигини таъкидлаган.

"Гап шундаки, мен буни бир неча бор айтганман бу санкциялар бизга бегона эмас. Ва мен ҳозир ҳатто охирги даврни эмас, совет даврини назарда тутяпман. Совет Иттифоқига қарши ва бизнинг Ватанимизга қарши турли сабабларга кўра камида 10 марта санкциялар киритилган. Жумладан, "Уренгой - Помар - Ужгород" газ қувурига. Яъни, биз учун бу янгилик эмас", деб хулоса қилди у.

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Вашингтонда журналистлар билан бўлган матбуот анжуманида, агар Россия Федерацияси Украинага бостириб кирса, Вашингтон Россия етакчиси Владимир Путинга қарши санкциялар жорий этишини истисно қилмаслигини айтганди.

Шунингдек, у Россияга ҳам “илгари ҳеч қачон кўрмаган” санкцияларни ваъда қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

612

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг