Байден Путинга “тушида ҳам кўрмаган” санкцияларни ваъда қилди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Украинага 600 миллион долларлик қурол юборган. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилди.

Америка етакчисининг таъкидлашича, Вашингтон Киевга энг янги ҳарбий техника ва махсус воситалар кўринишида маблағ жўнатган. 

“Биз Украинага 600 миллион долларлик сўнгги мудофаа жиҳозларини жўнатдик”, дейди Байден Оқ уйда сўзлаган нутқида. 

Шунингдек, у Россия Президенти Владимир Путинга “илгари ҳеч қачон кўрмаган” санкцияларни ваъда қилди. 

Байденнинг сўзларига кўра, Украинага “ҳужум” содир бўлса, Россияни “ҳалокат” кутмоқда.

“Агар улар Украинани забт этишда давом этса, бу Россия учун фалокат бўлади”, дея қўшимча қилди Байден.

Маълумот учун, сўнгги пайтларда Ғарб матбуоти Россия Украина билан чегарадош ҳудудларда қўшин тўплаётгани, бу билан у ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида бонг уриб келмоқда. Аммо Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Россия ўз ҳудуди бўйлаб ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга, бу ҳеч кимнинг хавотирга тушишига асос бўла олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

868

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг