Россия, Эрон ва Туркия Суриядаги зўравонликларни тўхтатишга чақирди
Олам
−
07 Декабрь
4301Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 7 декабрь Туркия ва Эрон Ташқи ишлар вазирлари билан Доҳадаги учрашувда Суриядаги жангларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда “Mingnews” хабар берди.
“Москва Сурия ҳукумати ва Суриядаги жангарилар ўртасида илиқ мулоқот бўлишини хоҳлайди”, деган вазир.
Унинг айтишича, “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи аъзолари “бузғунчилик ва террорчилик” қилмоқда.
“Террорчи гуруҳларнинг Сурия ерларини назорат қилишига йўл қўйиб бўлмайди”, деган Лавров.
“Суриядаги вазият қандай ривожланади ва у ердаги Россия ҳарбий базалари билан нима бўлади?” деган саволга Лавров “тахмин қилмоқчи эмасман”, деб жавоб берган.
Лавров, шунингдек, агар Фаластин давлати тузилмаса, Яқин Шарқда экстремизм кучайишини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 декабрь куни Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Доҳа форуми доирасида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар олиб борганди. Маълум қилинишича, улар форумнинг асосий мавзуларини, жумладан, Сурия ва Фаластиндаги вазиятни муҳокама қилган. Қолаверса, вазирлар Россия ва Қатар ўртасидаги муносабатларни ҳам муҳокама қилган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь