Лавров ва Қатар Амири Сурия ва Фаластиндаги вазиятни муҳокама қилди
Олам
−
07 Декабрь
1404Бугун, 7 декабрь куни Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Доҳа форуми доирасида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, улар форумнинг асосий мавзуларини, жумладан, Сурия ва Фаластиндаги вазиятни муҳокама қилган. Қолаверса, вазирлар Россия ва Қатар ўртасидаги муносабатларни ҳам муҳокама қилган.
“Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган қатор мавзулар, шунингдек, форум кун тартибидаги энг долзарб масалалар кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугун, 7 декабрь куни куни Қатар пойтахтида икки кунлик 22-Доҳа форуми бўлиб ўтади. Унда кўплаб давлатлар раҳбарлари, ҳукуматлари, вазирлари, экспертлари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Сурия Президенти Башар Асадга унинг режимини бир неча ҳафта ичида бир неча йирик шаҳарларни эгаллашга муваффақ бўлган тез олға бораётган мухолифат жангариларидан қутқариш учун жиддий аралашиш ниятида эмаслигини маълум қилганди. “Bloomberg” агентлигининг Кремлга яқин манбаси 2011 йилда режими деярли қулаган ва сўнгги 9 йилда Россия армияси туфайли омон қолган Асадни сақлаб қолиш учун Москванинг ҳеч қандай режаси йўқлигини тасдиқлаган. Манба Асад армияси чекиниб, бирин-кетин шаҳарларни таслим этаётгани инобатга олинса, бундай қутқарув режаси пайдо бўлиши даргумонлигини билдирган.