Асадга Россия унинг режимини сақлаб қолмаслиги ҳақида маълумот берилди
Олам
−
07 Декабрь
11323Россия Сурия Президенти Башар Асадга унинг режимини бир неча ҳафта ичида бир неча йирик шаҳарларни эгаллашга муваффақ бўлган тез олға бораётган мухолифат жангариларидан қутқариш учун жиддий аралашиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Sky News Arabia” хабар берди.
Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, Асадга Россиянинг аралашуви содир бўлса, бу чекланган тарзда бўлади, чунки Москва энди “бошқа устуворликларга” эга. “Bloomberg” агентлигининг Кремлга яқин манбаси 2011 йилда режими деярли қулаган ва сўнгги 9 йилда Россия армияси туфайли омон қолган Асадни сақлаб қолиш учун Москванинг ҳеч қандай режаси йўқлигини тасдиқлаган. Манба Асад армияси чекиниб, бирин-кетин шаҳарларни таслим этаётгани инобатга олинса, бундай қутқарув режаси пайдо бўлиши даргумонлигини билдирган.
6 декабрь куни “Ҳаят Таҳрир аш-Шoм” гуруҳи бошчилигидаги қуролли кучлар Суриянинг йирик Ҳомс шаҳрига яқинлашди. Ўтган ҳафта охирида улар мамлакат шимолидаги Ҳалабни эгаллаб олганди, кейин эса 5 декабрь куни Ҳамани эгаллаш учун жанубга йўл олди. 6 декабрь куни “Сурия демократик кучлари” деб аталувчи курд бўлинмалари Асад қўшинлари мамлакат марказига қайта жойлашиш учун шаҳарни тарк этгач, Суриянинг Дайр-аз-Зор шаҳрига кириб, Ироқ билан чегара пунктларини назоратга олгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Дамашққа олиб борувчи йўлда жойлашган йирик Ҳама шаҳрини уч томондан ўраб олгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси