Россия доллар курсини белгилаш тартибини ўзгартиради

Олам

image

Россия банки (Марказий банки) долларнинг рублга нисбатан расмий курсини ҳисоблашнинг вақтинчалик оралиғини кенгайтиради, шунингдек, евронинг рублга нисбатан расмий курсини белгилаш тартибини соддалаштиради.  

“Россия банки валюта бозорида ўзгарувчанлик кучайган шароитда АҚШ доллари курсининг рублга нисбатан репрезентативлигини ошириш мақсадида долларнинг рублга нисбатан расмий курсини ҳисоблаш вақтинчалик оралиғини кенгайтиради, шунингдек, рублнинг еврога нисбатан расмий курсини белгилаш тартибини соддалаштиради. Тегишли йўриқнома лойиҳаси рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилди, ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради”, дейилган банк хабарида. 

Таъкидланишича, долларнинг расмий курси Москва вақти билан соат 10:00 дан 16:30 гача тузилган битимлар бўйича рублга нисбатан ўртача тортилган алмашув курсига кўра Москва биржаси маълумотлари асосида белгиланади. Илгари ҳисоб-китоб даври Москва вақти билан 10:00-11:30 бўлган.  

Қайд этилишича, ставкани ҳисоблаш вақтинчалик оралиғининг кенгайиши кун давомида кўпроқ операцияларни ҳисобга олиш имконини беради. 

“Бундан ташқари, евронинг рублга нисбатан расмий курси бошқа хорижий валюталарнинг рублга нисбатан расмий курслари каби белгиланади. Бу расмий курсларни белгилаш ва эълон қилиш тартибини соддалаштиради”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

рубль доллар евро

Баҳолаганлар

2509

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made