Россия Британия дипломатини мамлакатдан ҳайдади
Олам
−
26 Ноябрь
3607Россия бугун, 26 ноябрь куни Британиянинг Москвадаги элчихонасида ишлаган дипломат Уилкс Прайорни жосусликда айблаб, аккредациясидан маҳрум қилди ва икки ҳафта ичида мамлакатдан чиқиб кетиш шартини қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) британиялик дипломат жосуслик фаолиятини олиб бориш мақсадида ниқоб сифатида мамлакатга кириш учун қасддан ёлғон маълумотлар тақдим этганини ва “бу билан Россия қонунчилигини бузганини” даъво қилди. Шунингдек, ФХХ дипломатни жосуслик ва қўпорувчилик фаолиятини амалга оширганликда айбламоқда.
“ФХХ дипломат Москвага шу ёзда Россия чиқариб юборган Британия разведкачиси деб тахмин қилинган олти ходимдан бирини “алмаштириш” учун жўнатилганини даъво қилди” дея изоҳ берган Британия Ташқи ишлар вазирлиги CNN’га.
Шунингдек, бугун, 26 ноябрь куни Буюк Британиянинг Москвадаги элчиси Найжел Кейси мазкур масала бўйича Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.
Маълумот учун, Буюк Британия ва Россия ўртасидаги муносабатлар Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши давом этар экан, тобора кескинлашиб бормоқда. Дипломатнинг чиқариб юборилиши шу сиз ҳам яхши бўлмаган икки давлат алоқаларига катта зарба бўлди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь