Россия Бош вазирида коронавирус аниқланди
Олам
−
30 Апрель 2020
10495Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Мишустин коронавирус юқтириб олганини мамлакат Президенти Владимир Путинга маълум қилган. У ўз ўзини яккалашини ҳам билдирган.
Мишустин Ҳукумат фаолиятини ўзгаришсиз давом эттиришини, ўзи ҳам алоқада бўлишини маълум қилган.
Бош вазир ваколатини бажариб туришни биринчи ўринбосари Андрей Белоусовга ишониб топширган.
Владимир Путин Белоусовни вақтинча Бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган. Бундан ташқари, Путин Михаил Мишустинга шифохонадан унга қўнғироқ қилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Буюк Британия Бош вазири ҳам коронавирусга чалинганди. У бир неча ҳафта даволаниб, 27 апрель куни ишига қайтди.