Россия Бош прокурори Шимолий Кореяга борди

Олам

image

Россия Бош прокурори Игор Краснов Пхеньянга борди. Бу Россия Бош прокурорининг КХДРга икки давлат назорат органлари ҳамкорлиги тарихидаги илк ташрифидир. Бу ҳақда Россия Федерацияси Бош прокуратураси хабар берди.

Билдирилишича, Россия делегацияси раҳбарини Корея Халқ Демократик Республикаси Марказий прокуратураси раҳбарияти вакиллари кутиб олган.

Бир кун аввал эса Россия Мудофаа вазирлигининг назорат агентлиги ва Ҳарбий университети вакиллари Пхеньянда Россия прокуратураси фаолиятининг асосий йўналишлари ва ўзига хос жиҳатлари бўйича маърузалар ўқиган.

Корея Халқ Демократик Республикаси пойтахтида Игор Краснов мавқедоши билан учрашади ва бошқа расмийлар билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. Шунингдек, Россия Бош прокуратураси ва КХДР Марказий прокуратураси ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва янгиланган ҳамкорлик шартномаси имзоланиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шимолий Корея Пхеньян Игор Краснов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made