Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашини чақирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг илтимосига биноан пайшанба куни Украинадаги биолабораториялар фаолиятини муҳокама қилади. Бу ҳақда кеча, 25 октябрь куни Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский журналистларга маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, бугун, 26 октябрь куни ҳам Россия ташаббуси билан Эронни Москвага учувчисиз самолётлар етказиб беришда айбловлар бўйича йиғилиш бўлиб ўтади.

“Эртага (бугун, 26 октябрь куни) биз 2231-резолюцияга мувофиқ тергов ўтказиш сўрови нуқтаи назаридан БМТ Низомига риоя қилиш ҳақида гаплашамиз, пайшанба куни эса Биологик ва токсинли қуроллар бўйича конвенциянинг 6-моддасига мувофиқ учрашув ўтказишни сўраймиз”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия БМТ

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг