Гибрид уруш хавфи: ЕИ россияликлар учун виза шартларини кучайтиради

World

−

image

Еврокомиссия диверсиялар ва бошқа гибрид ҳужумлар хавфи ортиб бораётгани муносабати билан Россия фуқаролари учун виза қоидаларини қатъийлаштириш бўйича таклифлар тайёрламоқда. Бу ташаббусни келаси йилнинг бошида тақдим этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Евроиттифоқ вакилларига таяниб, “Politico” нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Польша, Швеция, Эстония ва бир қатор бошқа мамлакатлар янада қаътий чекловлар жорий этилишини, жумладан, Украинадаги босқинда иштирок этган шахсларга нисбатан ҳам чекловлар қўлланилишини талаб қилмоқда.

Ўтган йили россияликлар Шенген ҳудудига кириш учун 478 мингга яқин сайёҳлик визасини олган. Уларнинг кўпчилиги кўп марталик визалар бўлиб, ЕИ мамлакатларига ҳужжатларни қайта расмийлаштирмасдан кириш имконини беради. Швеция Адлия вазири Гуннар Стрёммер “Politico”га маълум қилишича, Москва томонидан қўллаб-қувватланаётган диверсиялар, ўт қўйишлар ва бошқа гибрид операциялар хавфи фонида амалдаги тизим хавфсизликка таҳдид солмоқда. Унинг сўзларига кўра, Европа виза тизимида ЕИнинг “ғанимлари фойдаланиб қолиши мумкин бўлган заиф нуқталар” мавжуд. Стрёммер қоидаларни қатъийлаштиришни “ортиб бораётган қўллаб-қувватлов” билан қутлаб, Швеция Еврокомиссиянинг таклифларини 2027 йилдан олдинроқ кўришни хоҳлашини таъкидлаган.

Эстония Украинага қарши урушда иштирок этган Россия қуролли кучларининг собиқ ҳарбий хизматчиларига Евроиттифоққа киришни бутунлай тақиқлашни таклиф қилган. Мамлакат ТИВ раҳбари Маргус Цахкнанинг баҳолашича, гап тахминан 650 минг киши ҳақида бормоқда. Унинг ҳисоблашича, блок хавфсизлиги учун умумевропача ёндашув зарур, чунки, унинг таъкидлашича, собиқ ҳарбийлар Европага Россия махсус хизматлари кўмагида бориши ва ҳужумларни тайёрлашда иштирок этиши мумкин.

Европанинг миграция бўйича комиссари Магнус Бруннер ҳам ЕИ мамлакатларини россияликларга камроқ виза беришга чақирган. Унинг сўзларига кўра, дастлабки қисқаришдан сўнг уларнинг сони камаймай қолган, сайёҳлик мақомининг ўзи эса Европага айнан ким кириб бораётганини аниқлаш имконини бермайди.

Жорий йилнинг июнь ойида ЕИнинг тўққизта мамлакати, шунингдек Исландия ва Норвегия вазирлари Еврокомиссияни россияликларга виза бериш бўйича ягона ёндашув ишлаб чиқишга чақирган. Улар тарқоқ сиёсат Россияга бўлган босимни сусайтириши мумкинлигини билдирган.

Финляндия Бош вазири Петтери Орпонинг маълум қилишича, мамлакат 15-16 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Евроиттифоқ етакчилари саммитида Россия сайёҳлик визаларини беришни тўхтатишни таклиф қилмоқчи. Сентябрь охирида ЕИда, жумладан, миллий мансублик белгиси бўйича ҳам визалар беришни чеклаш учун қонунчиликни ўзгартириш имконияти муҳокама қилинган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends