Россия бир кечада Украинага 30 дан ортиқ дрон учирди

Олам

image

16 декабрга ўтар кечаси Россия армияси Украина бўйлаб Shahed-136/131 типидаги 31 та дронни учирди. Бу ҳақда Украина Ҳаво кучлари хабар берди.

“Тунда рус жангчилари  Shahed-136/131 русумли 31 та дрон ёрдамида Украинага яна ҳужум қилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари 30 та ҳужумчи дронни йўқ қилди”, дейилади хабарда.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, учувчисиз самолётлар Днепропетровск, Киев, Винница, Чернигов, Суми, Полтава, Черкассий, Херсон, Запорожье, Николаев ва Хмелницкий вилоятларида уриб туширилган.

Маълумотларга кўра, Херсоннинг ўққа тутилиши оқибатида уч киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрга ўтар кечаси Россия Украинага учувчисиз самолётлар ва С-300 ракеталари билан ҳужум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Shahed

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг