Россия аскарлари ўлган шимолий кореяликларнинг юзларини ёқиб юбормоқда – Зеленский (видео)
Олам
−
19 Декабрь
17259Россия аскарлари ўлган шимолий кореяликларнинг юзларини ёқиб юбормоқда. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Украина Президенти каналига видео жойлаган ва унда бир неча рус аскарлари шимолий кореялик деб айтилаётган марҳумнинг бошини ёқиб юборгани тасвирланган.
“Русларда цинизм бундан баттар бўлиши мумкин эмасдек туюлганди, аммо яна ҳам ёмонроқ ҳолатларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Россия нафақат Шимолий Корея аскарларини Украина позицияларига ҳужум қилишга жалб қилмоқда, балки ҳалок бўлган аскарларни яширишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Шимолий Корея аскарларига юзларини кўрсатиш тақиқланган. Камига улар мавжуд бўлган ҳар қандай видео далилларни Россия ҳарбийлари ўчиришга ҳаракат қилган.
Кореяликларнинг Путин учун жанг қилиши ва ўлишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Ва ўлимдан кейин ҳам улар ҳеч нарсага эришмайди”, дейди Украина Президенти ўзининг Telegram каналида.
Зеленский видеода содир бўлган воқеани “Россияда ҳукм сураётган ҳурматсизлик, инсонийликка, ҳамма нарсага ҳурматсизлик намойиши” деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея қўшинлари аллақачон Россия Федерациясининг Курск вилоятида Украина қуролли кучлари билан жангларда ҳалок бўлган ва яраланган “бир неча юз” аскарини йўқотгани ҳақида хабар берилганди.