Россия 200 дан ортиқ америкаликни “қора рўйхат”га киритди
Олам
−
14 Март
4668Россия Федерацияси “Америка Қўшма Штатлари маъмуриятининг русофобик курсига алоқадор бўлган” яна 227 нафар АҚШ фуқаросини мамлакатга киритмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
ТИВнинг аниқлик киритишича, бу қарор Америка расмийлари томонидан “Кремлни ва махсус ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлаганликлари” учун Россия фуқароларига нисбатан оммавий равишда жорий қилинган тобора кенгайиб бораётган санкцияларга жавоб чоралари доирасида қабул қилинган.
Москванинг “қора рўйхати”га тушган АҚШ фуқароларига ҳам Россияга кириш тақиқланган. Аниқлик киритилишича, гап ижро ҳокимияти, ишбилармон доиралар, оммавий ахборот воситалари ва илмий доиралардаги аниқ шахслар ҳақида кетмоқда.
Рўйхатда АҚШнинг Россиядаги собиқ элчи Жон Салливан ҳам бор эди. У 2020 йилдан 2022 йилгача ушбу лавозимда ишлаган. Шунингдек, АҚШнинг Европадаги армияси қўмондони ўринбосари, Lockheed Martin компанияси президенти ва ФҚБнинг икки махсус агенти ҳам “қора рўйхат”га тушган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда АҚШ Президенти Жо Байден россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлими ва Россия-Украина урушининг икки йиллиги муносабати билан Россияга қарши 500 дан ортиқ янги санкциялар қўлланилишини айтганди.
LiveБарчаси