Россия ҳужуми туфайли Украина электр энергиясида фавқулодда узилишлар жорий қилинди

Олам

image

Украина ҳукумати Россиянинг йирик ракета ҳужуми оқибатида энергетика инфратузилмасига етказилган зарар туфайли бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида фавқулодда узилишлар жорий қилди. Бу ҳақда бугун, 11 февраль куни Энергетика вазири Герман Галушенко Facebook'да ёзди.

“Энергия тизими учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни минималлаштириш учун узатиш тизимининг оператори шошилинч равишда фавқулодда қувват чекловларини қўллайди”, деб ёзди вазир.

Ўз навбатида, “Укрэнерго” компанияси “чеклов чоралари ҳаво ҳужуми сигнализацияси тугатилиб, энергетика тизимидаги вазият барқарорлашганидан кейин бекор қилиниши” ҳақида хабар берди.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг маълум қилишича, бугун, 11 февралга ўтар кечаси Россия қўшни давлатга қарши урушни давом эттириб, Украинага Қора денгиздан “Калибр” қанотли ракеталари, шунингдек, ҳужумчи дронлари ва бошқариладиган ҳаво бомбалари билан ҳужум қилди. Киев ва кўплаб вилоятларда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Украина Қуролли кучлари Запорожье, Суми, Киев, Днепропетровск, Харьков ва Полтава вилоятларига ҳужумлар содир этилгани ҳақида хабар берди. Аҳоли бошпаналарда қолишга чақирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг