Роналду ЖЧда захира ўйинчиси бўлишга рози бўлди – ОАВ 

Спорт

image

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати олдидан кутилмаган қарор қабул қилди. У мундиалда захира ўйинчиси бўлишга ҳам рози бўлмоқда. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Португалия терма жамоаси сардори яқинлашиб келаётган мундиалда асосий таркибдан кафолатланган жой талаб қилмаяпти. 41 ёшли ҳужумчи турнирни захира ўйинчиси сифатида бошлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. 

Роналду терма жамоа бош мураббийси Роберто Мартинезнинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёр. Футболчи шахсий амбициялардан кўра жамоа манфаатларини устувор қўяётгани таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Португалия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашда “F” гуруҳида 13 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллаган ҳолда мундиал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Португалия Жаҳон чемпионати Ўзбекистон ва Колумбия билан бирга “К” гуруҳдан жой олган. Учинчи рақиб эса қитъалараро плей-офф якунларига кўра аниқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг