Роналдунинг ўғли илк бор Португалия U-16 терма жамоасига чақирилди

Спорт

image

Криштиану Роналдунинг тўнғич ўғли илк бор Португалия U-16 терма жамоасига чақирилди. У Туркиянинг Анталия шаҳрида 30 октябрь – 4 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Федерациялар кубогида иштирок этувчи 22 нафар футболчи рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси (FPF) матбуот хизмати хабар берди.

Криштиану Роналду дос Сантос 15 ёш бўлишига қарамай Филипе Рамос мураббийлигидаги Португалия U- 16 терма жамоасига чақирув олди. Энди 15 ёшли футболчи мамлакат ёшлари сафида ўз фаолиятини давом эттиради. Кичик Роналду аввалроқ Португалия U-15 жамоасида ҳам ўйнаган эди.

Криштиану Роналду дос Сантос отаси ўйнаган клублар академияларида футболчилик фаолиятини бошлаган. У дастлаб “Реал Мадрид” ёшлар жамоасида, кейин эса “Ювентус” академиясида тўп сурган ва ўша ерда бир мавсумда 58 та гол уриб, эътибор қозонган. 2023 йилдан бошлаб эса у Саудия Арабистонидаги “Ал-Наср” клуби академиясида машғулот олиб бормоқда.

Маълумот учун, Криштиану Роналду илк бор 2003 йил 20 август куни Португалия миллий терма жамоаси сафида Қозоғистон миллий термаси жамоасига билан бўлган ўртоқлик ўйинида  майдонга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Португалия Криштиану Роналду дос Сантос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг