Роналдунинг Тошкентга қачон келиши маълум бўлди

Спорт

image

“Пахтакор”нинг Элита Осиё Чемпионлар лигаси асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўз майдонида Криштиану Роналду ўйнайдиган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасини қабул қилади.

Учрашув 4-тур доирасида Тошкентда бўлиб ўтади. Шу тариқа, Роналдунинг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи санаси ҳам маълум бўлди.

Бу португалиялик юлдузнинг Тошкентга иккинчи ташрифи бўлиши мумкин. Роналду сўнгги марта 2009 йил 22 декабрда ҳам Ўзбекистон пойтахтига келган эди.

“Пахтакор”нинг Элит Чемпионлар Лигасидаги тақвими қуйидагича:

  • 1-тур, 14 сентябрь
  • “Ал-Аҳли” – “Пахтакор”
  • 2-тур, 12 октябрь
  • “Пахтакор” – “Ал-Қодисия”
  • 3-тур, 26 октябрь
  • “Эйр Форс” – “Пахтакор”
  • 4-тур, 2 ноябрь
  • “Пахтакор” – “Ал-Наср”
  • 5-тур, 23 ноябрь
  • “Ал-Иттиҳод” – “Пахтакор”
  • 6-тур, 7 декабрь
  • “Пахтакор” – “Трактор”
  • 7-тур, 8 февраль
  • “Пахтакор” – “Истиқлол”
  • 8-тур, 15 февраль
  • “Ал-Ҳилол” – “Пахтакор”

Шундай қилиб, агар Криштиану Роналду “Ал-Наср” таркибида майдонга тушса, ўзбекистонлик мухлислар уни жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўйинда жонли кўриш имкониятига эга бўлади. Роналдунинг айнан ушбу учрашувда иштирок этиши эса ҳозирча расман тасдиқланмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг