Роналдунинг терма жамоа сафида бўлиши жиддий ютуқ – Мартинес
Спорт
−
11 Июнь
2240Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес терма жамоанинг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
“У эришган нарсага кўп ўйинчилар эриша олмади. Роналду кўп жиҳатдан намуна бўлиб хизмат қилади. Миллий терма жамоаси сафида 200 дан ортиқ ўйин ўтказган ягона футболчи бўлиши ҳам жиддий ютуқ. Криштиану ҳақида мени доим ҳайратда қолдирадиган нарса бу унинг ёшига нисбатан қарши тура олишидир. Ҳар бир машғулотдан сўнг, мен ва ҳамкасбларим ҳамма нарсага эришган, машғулотларда мустақил равишда юкламаларни ўзига раво кўра оладиган футболчида ғалаба қозониш иштиёқини кўриб ҳайратда қоламиз. Терма жамоага келган ёш ўйинчилар ўзлари ҳурмат қилган инсон, футболчи ва кумирни кўради. Агар Пепе ва Роналду каби футболчилар ўрнак бўлиб, ўз тажрибалари билан намуна бўлсалар, бу ўсиб келаётган авлод учун анча фойдали бўлади”, дейди Мартинес.
Маълумот учун, 39 ёшли Роналду Португалия терма жамоаси сафида 200 тадан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 128 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддалаган. У терма жамоаси билан биргаликда Евро-2016 ва 2019 йилги UEFA Миллатлар лигасида ғолиб бўлган. Роналду 6-маротаба Европа чемпионатида иштирок этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь