Роналду жамоаси иштирокидаги ОЧЛ учрашуви қолдирилди
Спорт
−
13:27 844 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” ва БААнинг “Ал-Васл” жамоалари ўртасида Элит Осиё Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 3-туридан ўрин олган учрашув бошқа кунга қолдирилди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) расмий сайтида хабар берилди.
Учрашув дастлаб бугун, 26 октябрь куни Ар-Риёддаги “Ал-Наср” жамоасининг уй стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди. Янги сана ва ўйиннинг бошланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 октябрь куни Ар-Риёдда “Ал-Наср” ва Ўзбекистоннинг “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳс (3:1) ракета таҳдиди туфайли бир соатга кечиктирилган эди. Ўша куни ўйин бошланишидан бироз аввал Саудия Арабистони Фуқаро мудофааси бош бошқармаси мамлакат пойтахтида эҳтимолий хавф ҳақида огоҳлантириш эълон қилган.
Шунингдек, ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Саудия Арабистонида 2027 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилган Осиё Кубоги зарурат туғилса, бир йилга кечиктирилиб, 2028 йилга қолдирилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Live
Барчаси