Роналду “жаҳл отига минди” (видео)

Спорт

image

Жорий йилнинг 11 март куни футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 20-тури доирасида “Ал-Наср” сафарда “Ал-Иттиҳод” билан куч синашиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Мағлубиятдан сўнг “Ал-Наср” сардори Криштиану Роналду ўз ҳиссиётларини жиловлай олмади. Ҳужумчи майдонни тарк этар экан, мезбон жамоа мухлислари “Месси” дея ҳайқирди. Мухлисларнинг бундай провокациясига Роналду майсазорда ётган пластик идишни тепиш орқали жавоб қайтарди.

Ушбу учрашувдаги ягона гол бразилиялик ҳужумчи Ромаринё томонидан киритилди. Ғалабага эришган “Ал-Иттиҳод” Саудия чемпионатида 47 очко жамғариб, турнир жадвалда “Ал-Наср”ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Криштиану Роналду ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Португалиялик футболчи учун бу “Ал-Наср”даги кетма-кет иккинчи голсиз ўйин ҳисобланади.

Кейинги турда “Ал-Иттиҳод” сафарда “Ал-Фат” жамоаси билан ўйнайди, “Ал-Наср” эса ўз стадионида “Абҳа” клубини қабул қилади. Ҳар икки учрашув 18 март куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг