Роналду “Ювентус”ни судда ютиб чиқди
Спорт
−
18 Апрель 2024 5444 1 дақиқа
“Ювентус”нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб билан 19,5 миллион евро миқдоридаги тўланмаган маош бўйича судда ғалаба қозонди. Бу ҳақда “ La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Гап Роналдунинг коронавирус пандемияси вақтида клубдан ололмаган маошининг бир қисми ҳақида кетмоқда. Криштиану Роналду 2018-2021 йилларда “Ювентус” сафида тўп сурган. Бу даврда португалиялик ҳужумчи Турин клуби сафида 134 та расмий ўйин ўтказиб, бу ўйинларда 101 та гол урган ва шерикларига 22 та голли узатмани амалга оширган.
Маълум бўлишича, португалиялик футболчи 19,5 миллион еврони тўлақонли олмайди, чунки арбитраж суди Криштиану Роналдуни ҳолатга бўлган эътиборсизлиги сабаб айбдор деб топди. Шу тариқа, “Ювентус”нинг собиқ футболчиси 19,5 миллион евро маошидан салкам 10 миллион евросига эга чиқади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025