Роналду ва Жоржина ажрашяптими? Модель гап-сўзларга ойдинлик киритди
Спорт
−
29 Апрель 2023 37448 1 дақиқа
Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес 38 ёшли ҳужумчи билан муносабатларининг ёмонлашгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
“Ҳасадгўйлар уйдирмалар ўйлаб топади, ғийбат тарқатади, аҳмоқлар эса уларга ишонади”, деб ёзди Жоржина ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Родригес билан 2016 йилдан буён давом этиб келаётган бу муносабатлардан “тўйгани” сабабли жуфтлик оғир кунларни бошидан кечираётгани ҳақида хабар берилганди.
Криштиану ва Жоржина муносабатлари анча вақтдан бери давом этаётганига қарамай, улар ҳали расман эр-хотин эмас. Ҳозирда Роналду ва Жоржина 5 нафар фарзандга ота-оналик қилмоқда.
Live
Барчаси