Роналду узоқ танаффусдан сўнг машғулотларга қайтди

Спорт

image

Туриннинг “Ювентус” жамоаси футболчиси, португалиялик Криштиану Роналду 72 кундан сўнг ўз клубининг машғулотлар базасига қайтди.

Маълумотларга кўра, Италия А Серияси қачон бошланиши номаълум бўлсада, жамоалар машғулотларни давом эттиришга киришган.

Кеча, 19 май куни “Ювентус”нинг португалиялик юлдузи Роналдуни клубнинг Континасса шаҳридаги машғулотлар базасига кириб кетишаётганининг гувоҳи бўлишган.

“Corriere dello Sport” нашрида футболчи машғулотларга киришишдан олдин баъзи жисмоний синовлардан ўтиши маълум қилинди.

Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду Италияда коронавирус тарқалишидан олдин Португалияга жўнаб кетган эди. А Серия баҳслари эса 9 мартдан тўхтатилганди. Италия Бош вазири Жузеппе Конте 18 майдан эътиборан мамлакатдаги футбол жамоалари машғулотларга қайтишини эълон қилди. Шу куни Италия футбол федерацияси А Серияда ўйинлар 14 июнгача бошланмаслигини маълум этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг