Роналду “Нефтчи” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди
Sport
−
13:02 872 1 minute
Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Элит Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги “Нефтчи” устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалабани муҳим деб айтди. Бу ҳақда футболчи Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Бугун кечқурун муҳим ғалаба. Биз ривожланишда давом этамиз”, деб ёзди Роналду.
Учрашувда португалиялик футболчи ўйиннинг 42-дақиқада гол урди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги 981-голи бўлди. Баҳсда ҳисобни 33-дақиқада Анжело Габриэл очди. Иккинчи бўлим бошида, 51-дақиқада, Алишер Одиловнинг киритган голи “Нефтчи”га орадаги фарқни битта голга қисқартиришни таъминлади. Бироқ 65-дақиқада Икром Алибоев тўғридан тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг 78-дақиқада Анваржон Ғофуровнинг ўз дарвозасига киритган тўпи “Ал-Наср”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалабадан сўнг “Ал-Наср” мусобақадаги дастлабки уч очкосини қўлга киритиб, Ғарбий минтақанинг турнир жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилди.
Роналду жамоаси Осиё Чемпионлар лигасидаги кейинги учрашувини жорий йилнинг 26 октябрь куни ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Васл” клубига қарши ўтказади. Фарғоналиклар эса шу куни ўз майдонида Саудиянинг яна бир жамоаси “Ал-Иттиҳад”ни қабул қилади.
Live
All