Роналду ўз рекордларини янгилади
Спорт
−
19 Июнь
13328Кеча, 18 июнь куни Европа чемпионати 1-тури доирасида Португалия Чехия билан баҳс олиб борди ва қийинчилик билан ғалабага эришди. Гарчи, баҳсда португаллар сардори Криштиану Роналду гол урмаган бўлса ҳам, у Европа чемпионатида энг кўп майдонга тушиш борасидаги рекордни янгилади.
Роналду фаолиятидаги олтинчи Европа чемпионатида иштирок этмоқда. Бу борада Роналдудан кейинги ўринларни унинг жамоадоши Пепе ва Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич банд этган. Ҳар икки футболчи бештадан қитъа биринчилигида иштирок этган.
Шунингдек, Роналду ўзига тегишли бўлган Европа чемпионатида энг кўп ўйин дақиқалари, жамоа сардори сифатида энг кўп ўйинлар ва энг кўп ғалабалар сони борасидаги рекордларини ҳам янгилади.
Ҳозирга қадар 39 ёшли футболчи Евролар тарихида 26 та ўйин ўтказишга улгурди. Умумий ҳисобда Криштиану 2243 дақиқани майдонда ўтказди. Мусобақада энг кўп 13 та ғалабага эришган ҳолда, Роналду бу борадаги рекордни ҳам ўзиники қилиб олган. У жамоа сардори сифатида 17 баҳсда Португалияни Европа чемпионатида майдонга бошлаб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркиялик 19 ёшли футболчи Арда Гулер Роналдуга тегишли бўлган рекордни янгилагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь