Роналду Саудияда ўтказиладиган Гран-прига боради
Спорт
−
14 Март 2023
4720Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган “Formula-1” Гран-присига бориши шарт. Бу ҳақда “Championat.com” сайти хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчининг “Ал-Наср” жамоаси билан шартномасидаги бандлардан бирида, унинг “Formula-1” мусобақасига бориши белгиланган.
Роналду 2019 йилги “Formula-1” Монако Гран-присида ҳам қатнашиб, у ерда машҳур британиялик пойгачи Льюис Хэмилтон билан суратга тушганди.
Футболчининг маоши йилига тахминан 173 миллион фунтни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 март куни футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 20-тури доирасида “Ал-Наср” сафарда “Ал-Иттиҳод” билан куч синашиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Мағлубиятдан сўнг Роналду майдонни тарк этар экан, мезбон жамоа мухлислари “Месси” дея ҳайқирди. Мухлисларнинг бундай провокациясига Роналду майсазорда ётган пластик идишни тепиш орқали жавоб қайтарди.