Роналду Саудияда Мессидан икки баравар кўп маош олади
Спорт
−
17 Октябрь
7374Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби сафида Американинг “Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессидан икки баравар кўп маош олади. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар берди.
Манбага кўра, 39 ёшли Роналду Саудия Арабистонида йилига 285 миллион доллар маош олади, Америка Қўшма Штатларидаги Месси эса 135 миллион доллар маошга эгалик қилади.
Роналду 2023 йилнинг қишида “Манчестер Юнайтед”дан “Ал-Наср” клубига ўтди. У фаолияти давомида “Ювентус”, “Реал” ва Лиссабоннинг “Спортинг” клубларида ўйнаган.
Месси 2023 йилнинг ёзидан буён “Интер Майами”да ўйнамоқда. Аргентиналик ҳужумчи эркин агент сифатида Америка клубига ўтди. Бунгача у ПСЖ ва “Барселона”да ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси терма жамоа сафидаги хет-триклар сони бўйича Криштиану Роналдуга етиб олгани хабар қилинганди.
Ҳозирда ҳар икки футболчи ҳисобида терма сафида киритилган 10 тадан хет-трик мавжуд.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь