Роналду Рамоснинг устидан кулди
Спорт
−
18 Август 2023 22892 1 дақиқа
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду собиқ жамоадоши Серхио Рамоснинг Instagram'даги обуначилари ҳақида ҳазил қилди.
“Реал”нинг собиқ ҳимоячиси ўз саҳифасини ҳозирда 60 миллион фойдаланувчи кузатиб бораётгани ҳақида пост қолдирди.
“Мен 2014 йилда бошлаган эдим ва ҳозир бу имконсиздек туюлган бўлса ҳам, 60 миллионга етдик”, дейди испаниялик футболчи.
Instagram'да 600 миллиондан ортиқ обуначиси бор Роналду эса Рамоснинг постини эътиборсиз қолдирмади.
“Менга етиб олиш учун сенга яна битта ноль керак”, деб ёзди “Ал-Наср” форварди.
Маълумот учун, Instagram'да энг кўп обуначига эга футболчи бу айнан Криштиану Роналду ҳисобланади. Бу борада 2-поғонани аргентиналик футболчи Лионель Месси эгаллаб турибди. Уни Instagram'да 483 миллиондан ортиқ обуначи кузатиб боради.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь