Роналду ортидан Месси ҳам қитъа кубогидан чиқиб кетди
Спорт
−
01 Май 4766 1 дақиқа
1 май тонгида CONCACAF кубоги ярим финалида “Интер Майами” Канаданинг “Ванкувер” жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда майамиликлар сафида Лионель Месси тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Жорди Альба майамиликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи тайм бошида Брайан Уайт ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада Педро Вите канадаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 71-дақиқада Себастьян Берхальтер “Ванкувер”нинг 3-голини урди.
Шу тариқа, Лионель Месси бошчилигидаги “Интер Майами” икки ўйин натижасига кўра, 5:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги иштирокини шу босқичда якунлади.