Роналду олдиндаги асосий мақсадини айтди
Спорт
−
09:51 676 2 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси, беш карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду фаолиятида 1000 та гол уришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтди. Бироқ португалиялик футболчи бу мақсадга берилиб кетмаганини таъкидлади.
“1000 та гол урмоқчиманми? Ҳа, мен бунга эришишни хоҳлайман ва эришаман ҳам. Лекин бу мақсадга берилиб кетмаганман. Мен ҳеч қачон ҳеч нарсага берилиб кетмаганман, чунки нарсалар васвасага айланиб қолса, улар биз хоҳлагандек кечмаслиги мумкин. Ҳозир менинг иккита вазифам бор: Миллатлар лигасида ғалаба қозониш ва 1000 та гол уриш маррасига етиш”, дейди Роналду.
Роналду Португалия терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувларига ҳам чақирилган. Португалия ўз майдонида жорий йилнинг 24 сентябрь куни Уэльс, 4 октябрь куни Норвегия билан, сафарда эса 27 сентябрь куни Норвегия ва 1 октябрь куни Данияга қарши майдонга тушади.
41 ёшли Роналду беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа чемпиони ва икки карра Миллатлар лигаси ғолиби ҳисобланади. У терма жамоалар, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тарихида энг кўп гол урган футболчилардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Роналду 2022 йил декабрь ойидан буён “Ал-Наср” сафида тўп тепмоқда. Футболчи фаолияти давомида 979 та гол урган. Шундан 146 таси Португалия терма жамоаси, 833 таси эса клублар сафида қайд этилган. Шу тариқа, Роналдунинг 1000 та гол маррасига етиши учун яна 21 та гол қолган.
Live
Барчаси