Роналду, Неймар ва Бензема. Улар Ўзбекистонга келиши мумкин

Спорт

image

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг(ОЧЛ) гуруҳ босқич ўйинлари якунига етди. Ўзбекистоннинг икки клуби “Насаф" ва “Навбаҳор” турнирда гуруҳдан чиқишни уддалади.

Юлдузли таркибга эга бўлган бир қатор Саудия клублари “Ал-Наср”, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттиҳод” жамоалари ҳам плей-офф босқичига чиқишни уддалади. Эътиборлиси, Ўзбекистон жамоалари нимчорак финалида айнан юқорида номлари келтирилган жамоалар билан тўқнаш келиши мумкин.

Мусобақада нимчорак финалга йўл олган ғарбий минтақа жамоалари саватчаларга ажратилди. 

1-саватча: 

“Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони);
“Ан-Наср” (Саудия Арабистони);
“Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони);
“Ал-Айн” (БАА).

2-саватча: 

“Насаф” (Ўзбекистон);
“Навбаҳор” (Ўзбекистон);
“Сепахон” (Эрон);
“Ал-Файҳа” (Саудия Арабистони).

1-саватчадан гуруҳларда энг яхши натижа қайд этган ва 1-ўринни эгаллаган клублар ўрин олган бўлса, 2-саватчага энг ёмон натижа қайд этган гуруҳ пешқадами ва 2-ўрин билан гуруҳдан чиққан энг яхши 3 та жамоа жой эгаллади. Қаршининг “Насаф” клуби гуруҳда 1-ўринни олган жамоалар ичида энг кам очко тўплаганлиги сабабли, 2-саватчага киритилди.

Шундай қилиб, Роналду, Неймар ва Бензема тўп тепадиган жамоаларнинг плей-офф босқичида “Насаф” билан тўқнаш келиш эҳтимоли юқори.

Бир гуруҳдан жой олган жамоалар нимчорак финалида тўқнаш келмайди. Шунинг учун, “Навбаҳор” 1-саватчадаги “Ал-Ҳилол” билан тўқнаш келмайди ва бу ҳолатда Роналду тўп сурадиган “Ал-Наср”нинг Наманганга келиш эҳтимоли мавжуд.

Таъкидлаш жоиз, 1/8 финалда Саудиянинг 3 та клубидан камида 1 таси Ўзбекистон жамоалари билан ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Роналду Бензема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг