Роналду МЮда октябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб мухлислари томонидан октябрь ойининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

36 ёшли ҳужумчи 57 фоиз овоз билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин дарвозабон Давид Де Хеага насиб этган бўлса, учинчи поғонадан Маркус Рэшфорд жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду октябрь ойида “қизил иблислар” таркибида бешта ўйинда майдонга тушди ва иккита гол уриб, бир голли узатмани амалга оширган. Шу тариқа Криштиану кетма-кет иккинчи бор ойнинг энг яхши футболчисига айланди ва клубга қайтганидан буён ушбу соврин фақат унга насиб этмоқда.

Маълумот учун, португалиялик футболчи Англия Премьер лигасининг 10-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши ўйинда (3:0) ўзига хос рекорд қайд этди.

Гап шундаки, у 36 ёш 267 кунлик бўлганида битта гол ва голли узатмани амалга оширган ҳамда сўнгги 7 йилда АПЛнинг бир учрашувида ушбу натижага эришган энг кекса футболчига айланганди. Бунга қадар 2014 йилнинг декабрь ойида “Челси” футболчиси Дидье Дрогба 36 ёш 267 кунлик бўлганида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда гол ва ассист қайд этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Роналду Давид Де Хеа Ман Юнайтед

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг